Айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

 

Сессияда дастлаб "Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳудудни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботини эшитиш масаласи юзасидан Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисига тайёргарлик якуни тўғрисида"ги масала кўриб чиқилиб, қизғин муҳокама этилди. Ҳисоботда иқтисодий ва инвестиция жалб қилиш кўрсаткичларини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар, пандемия шароитида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилган чоралар, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ижро интизоми ва бошқа қатор йўналишлардаги ишлар таҳлилий маълумотлар асосида баён этилди.

 

Шунингдек, депутатлар 2022 йил учун Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджет лойиҳасини кўриб чиқдилар.