Бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

#сессия

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилдаги устувор режалари, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш каби ўнга яқин масалалар муҳокамаси ўрин олган.

  Кун тартибидаги масалалардан дастлаб депутатлар Тошкент шаҳар Маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси ҳамда 2022 йилнинг биринчи чораги якунлари ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғи   Исматуллаев Лутфилла Нуриллаевич ахборот берди. Ахборотда Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкор давлатларининг 2019-2021 йилларда иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари,

Тошкент шаҳар 2021 йил бюджети даромадларининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижроси тўғрисида 2021 йил маълумоти, Ҳудудий давлат молиявий назорати бошқармалари томонидан 2021 йилда бюджет муассасаларда ўтказилган тафтиш ва текширишларда аниқланган камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлар ва уларни ундирилиши тўғрисида маълумотлар берилган ҳисоботда бериб ўтилди.

Шунингдек, Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларида қайд этилган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш юзасидан Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида  Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси бошлиғи – Саидов Толибжон Баходирович, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг Тошкент шаҳар деҳқон бозорларида ижро этилиши ҳамда Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан 2022 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бошлиғи – Қудратходжаева Малика Бахрамовна, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилдаги вазифалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи Яриев Шерзод Шукуржанович ҳисоботлари депутатларга эшиттириб ўтилди.

  Сессия тафсилотларга кейинроқ тўхталамиз.