Депутатлар фаолияти (Фурқат Қаландаров)

#депутатлар_фаолияти

Куни кеча Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати Фурқат Қаландаров туман депутатлари билан биргаликда 289 - сонли  мактабда бўлиб, мактаб фаолияти, якуний имтиҳонлар жараёни ва мазкур илм даргоҳдаги кутубхона ҳолати билан қизиқишди.  

Мактабни ўрганиш давомида депутат Динара Қасимхўжаева томонидан илмий методик қўлланмалар, ўзбек тилининг бой изоҳли луғатлари, филология ва тилшуносликка оид бир қанча зарур илмий нашрлар кутубхонага тақдим этилди.  

 

Айни дамда Олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида ўзбек тили алоҳида ўрин эгаллагани боис, ушбу қўлланмалар ўзбек тили грамматикасини ўқувчиларга осон ва қулай ўргатишда ўқитувчилар учун зарур эди - дейди, мактабнинг тил ва адабиёт ўқитувчиси.