ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИ (Наима Джаббарова)

#депутатлар_фаолияти

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Джаббарова Наиманинг Катта Қорасув МФЙлар аҳолисидан келиб тушган мурожаатларини ўрганиш асосида юқорида кўрсатилган Катта Қорасув маҳалласида болалар майдончаси зарурлиги аниқланган эди. Мазкур масалада лойиҳа тайёрлаб Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сессияга киритди. Сессияда лойиҳа маъқулланиб болалар майдончаси учун ва кўчаларнинг ички йўлларини таъмирлаш учун маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳозирда лойиҳа асосида Катта Қорасув маҳалласидада болалар майдончаси қуриб фойдаланишга топширилди.