Депутатлар фаолияти ( Умида Камилова)

2021 йил 9-11 июнь кунлари Тошкентда 25 юбилей Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма доирасида илмий-амалий конференциялар ташкил этилган бўлиб, 10 июнь куни “Замонавий шаҳарда тиббий ёрдамнинг замонавий форматлари: тиббиётда рақамли технологиялар“ мавзусида конференция бўлиб ўтди. Тадбирни Россия Федерацияси Кенгаши аъзоси сенатор Юрий Архаров очиб берди. Конференцияда тиббиётнинг долзарб муаммолари - аҳоли саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзи ва ахолига замонавий юқори технологик тиббий хизмат кўрсатишда рақамли тиббиёт масалалари кўриб чиқилди. Бу мавзу бўйича “Лига здоровой Нации” Умумроссия жамоат ташкилоти Вице-Президенти Николай Кононов, Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Умида Камилова сўзга чиқдилар.