“Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танлови

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари томонидан ўтказиладиган кўрик-танловлар тўғрисида”ги КҚ-214-IV-cонли қарорига асосан эълон қилинган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик танловининг иккинчи босқичи ғолиблари ДИПЛОМ билан тақдирландилар. Унга кўра :

💠  “Энг  яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи” номинацияси бўйича Учтепа туман Кенгаши томонидан тақдим этилган номзод Учтепа туман ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Тўраев Тўра Эргашевич;

 

💠  “Энг  яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти” номинацияси бўйича Учтепа туманидаги “FAST PROGRESS CAMPUS” НТМ директори Обидов Машҳад Исмоилжон ўғили;

 

💠  “Энг  яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича Яшнобод туманидаги “СOMFORT ENGINEERING GROUP” МЧЖ таъсисчиси ва директори Джураев Муратхон Каримович;

 

💠  “Энг  яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича Сергели тумани Ногиронлар жамияти раиси Саидова Гулнора Шариповна;  

 

💠  “Энг  яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинацияси бўйича Янгиҳаёт туман ҳокимлиги;  

 

          Номинация ғолиблари тўғрисида маълумотлар учинчи босқичда иштирок этиш учун Республика комиссиясига тавсия этилдилар.