Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Муротхон Джураев ташаббуси билан Яшнобод туманидаги 255-, 251-, 61- ҳамда 282-сонли умумтаълим мактабларида "Депутат бўламан”, "Депутатга мурожаат" мавзуларида иншо ёзиш бўйича кўрик-танлов ўтказилди.

#депутатлик_фаолияти

  Кейинги босқичда танлов ғолиблари аниқлангач энг яхши иншо ёзган ўқувчиларга мукофотлар берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, учрашув чоғида депутат Муротхон  Джураев "депутат" сўзининг маъноси ва мазмун-моҳияти, депутат фаолияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берди.

  Тадбир савол-жавобларга бой бўлиб кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Дарҳақиқат, депутатларимиз томонидан ёш авлодга катта эътибор қаратилмоқда. Уларни билим даражаларини янада бойитиш, касб-ҳунарларга бўлган қизиқишларини ошириш ва ёшларни келгусида ҳар томонлама етук, билимли инсонлар бўлиб етишишига ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшмоқдалар.