Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси онлайн шаклда бўлиб ўтди.

 

 

Сессиядан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йилда шаклланган қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш, пойтахтимизда “Daryo Boʻyi Business city” лойиҳасини амалга оширишни  жадаллаштириш ҳамда шаҳримизда озиқ-овқат таъминотини янада яхшилаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларига оид пойтахтимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва тараққиёти учун муҳим бўлган қатор масалалар муҳокамаси ўрин олган.