Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган сессиясида кўриб чиқилган биринчи масалалардан бирида Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган, бўш турган объектларни аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб этиш орқали янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар  ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари томонидан ҳисобот берилди ва депутатларнинг берган таклифлари ва қўшимчалари билан қарор қабул қилинди.