Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн олтинчи сессияси

 

Онлайн тарзда ўтказилаётган йиғилишда дастлаб коронавирус пандемиясига қарши курашиш шароитида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳозирги кунда кўрилаётган чоралар ҳақидаги маълумот эшитилди. Шунингдек,  иккинчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар ва эришиладиган асосий натижалар, Тошкент шаҳар прокурорининг 2020 йил I ярим йилликда пойтахт ҳудудида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.

 

Сессия давомида Тошкент шаҳрининг коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология ҳолати тўғрисидаги ҳисобот, Тошкент шаҳрида 2020 йил I ярим йилликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари тўғрисидаги маълумотлар каби масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.