Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси

 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидан шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун аҳамиятли бўлган ўндан ортиқ масалалар муҳокамаси ўрин олган эди.

 

 

 

Дастлаб сессияда “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар - камбағалликни қисқартиришга оид манзилли дастурлар ижроси тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда ташкилотлар ва идоралар раҳбарларининг тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

 

 

 

Шунингдек йиғилишда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ижроси юзасидан Тошкент шаҳар Молия бош бошқармасининг ҳисоботи, Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорлари ва савдо комплексларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда кейинги истиқболли режалари, Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа қатор муҳим масалалар муҳокама этилди.