Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси  

 

Сессия кун тартибига мувофиқ, депутатлар бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар.  

 

Хусусан,  Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсунов солиқ идоралари томонидан жорий йилнинг иккинчи чорагида маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ахборот берди.  

     

Таъкидландики, 2021 йилнинг  II чораги учун белгиланган 3 080,5 млрд.сўм прогноз кўрсаткичи 3 727,9 млрд.сўмга, яъни 121,0 фоизга ижро этилган.  Маҳаллий бюджет даромадлари учун белгиланган 815,0 млрд.сўм прогноз кўрсаткичи эса 2,1 баробарга, яъни кўзда тутилганига нисбатан 905,0 млрд. сўмга орттириб бажарилди.

       

Шунингдек, сессияда тегишли бошқармалар ва туман ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг III чораги учун белгиланган бюджет даромадлари бўйича прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан солиқ базасини кенгайтириш, солиқ қарздорлиги ва ортиқча тўловларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш, фаолиятини тўлиқ ёки қисман тўхтатган корхоналар фаолиятини тиклаш ва уларни қўллаб-қувватлаш,  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида “маҳаллабай” асосда иш олиб бориш масалалари ҳам  кўриб чиқилди.

 

Иқтисодий ва ижтимоий масалалар муҳокамасига кейинроқ тўхталамиз.