Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси видеоконфенция шаклида бўлиб ўтди.

Бугун, 23 июль куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ тўртинчи сессияси видеоконфенция шаклида бўлиб ўтди. Сессияда 15 дан ортиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

Дастлаб депутаталар Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг январь-июнь ойларида инвестиция фаолиятида амалга оширилган ишларни кўриб чиқдилар.

 

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, Тошкент шаҳар судининг 2021 йил олти ой давомида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш йўналишидаги ишлари муҳокама этилди.

 

Йиғилишда шу билан бирга пойтахтимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилди.  

 

Сессия тафсилотига кейинроқ тўхталамиз.