Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ учинчи сессияси

 

Айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ учинчи сессияси видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибидан ўндан ортиқ масалалар ўрин олган.

 

 

Йиғилишда дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ижроси ҳамда “Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари ҳолати” тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.  

 

Шу билан бирга сессия давомида Тошкент шаҳрида депутатлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш,  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида ўтказилган депутатлар сайлови якунлари ва сайланган депутатларнинг ваколатларини эътироф этишга оид қатор масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.