Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.

 Сессияда Тошкеннт шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ўндан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.  

Хусусан, “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни умумий ўрта таълимга оид қисмининг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижаларини муҳокама этилди,     “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги халқ қабулхонасининг 2021 йил биринчи чораги давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан киритган ахборот”ини, Тошкент шаҳри ёшларининг “Беш ташаббус” ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг доирасидаги тадбирларни юқори савияда ташкил этиш тўғрисидаги ва бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди.