Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси

Бугунги онлайн тарзда ўтказилаётган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси – Нарбаева Танзила Камаловна, Олий Мажлиси Сенати аъзолари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бош бошқарма бошлиқлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси  Т.Нарбаева  сессия аввалида сўзга чиқиб, пандемия даврида ижро органларининг муаммоларини бартараф этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига берилаётган ёрдамни тўғри йўналтириш, коррупцион ҳолатларни бартараф этиш ҳақида сўз юритди  ҳамда депутатлик фаолиятини шу йўналишда тобора кўпроқ кўрсатиш, ижро органлари ҳисоботларини чуқурроқ ўрганиш вазифаларини берди.

 

Сессия кун тартибининг биринчи масаласи бўйича коронавирус пандемиясига қарши курашиш шароитида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириши бўйича амалга оширилаётган ишлари ва эришилаётган асосий натижалари тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари ва ҳозирги кунда кўрилаётган чоралар ҳақидаги маълумот  тингланди.

Сессия давомида Тошкент шаҳрида 2020 йил I ярим йилликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари тўғрисидаги маълумот, “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил иккинчи чорагидаги ижроси ҳамда Тошкент шаҳар коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг 2020-2021 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги амалга оширилаётган ишлар, Тошкент шаҳрида 2020 йил иккинчи чорак якуни бўйича янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида каби қатор масалалар кўрилиши кутилмоқда.