Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, коронавирус пандемияси шароитида Тошкент шаҳри аҳолисининг озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш бӯйича шаҳар секторлари раҳбарларининг амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботлари муҳокама қилинмоқда.

Сессия кун тартибига қуйилган масалалардан бирида Тошкент шаҳрида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолига кундалик зарур маҳсулотларни етказиб бериш ишлари қандай олиб борилмоқда?  

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ишларичи? Шу каби саволларга мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.