Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессиясида жами 5 масала кўриб чиқилиб, депутатларнинг мақсадли ва мазмунли таклифларини инобатга олган ҳолда ўтди.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳоким ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Иногамов Хаёт Илясович сўзга чиқиб Тошкент шаҳридаги каналлар атрофини ободонлаштириш бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йил режалари тўғрисида сўз юритди.

Сессиянинг кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Яминов Отабек Собитович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тошкент шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилот раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича 2019 йилдаги фаолияти юзасидан ахбароти тингланди.

Учинчи масала юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эгамбердиев Улуғбек Абдумаликович Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 2019 йил якуни бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган ишлар ва 2020 йил режалари тўғрисида ҳисобот берди ҳамда депутатлар орқали аҳоли томонидан қийнайётган муаммолар ва камчиликлар буйича саволларга атрофлича жавоб берди.

Сессиянинг якуний масаласи Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг 2020 йил учун иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида бўлиб, сессия раиси томонидан эшиттириб ўқилди.