Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси иш бошлади

Сессияда 10 дан ортиқ долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятовнинг пойтахтимизда якка тартибдаги ва кўп қаватли уйларни қуришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва салбий ҳолатларни бартараф этиш, соҳага янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш бўйича ҳисоботи муҳокама қилинади.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилади. Тошкент шаҳар "Фахрий мураббий" орденига номзодларни тақдим қилиш мақсадида танлов комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқдаш шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил этилаётган Ёшлар парламентига номзодларни сайлашга оид масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинади.