Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси

 

 5-март куни Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия бошланиши билан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар Кенгашидаги барча депутат аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрам билан табриклади.

Сессиядаги биринчи масала "Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда камбағалликни қисқартиришга оид манзилли дастурларни ижроси тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи" бўлиб, бу масала депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида “Тошкент шаҳрида мактабгача таълим тизимида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда тизимни ривожлантиришнинг устувор режалари тўғрисида”ги, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳамда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг сайланган округларидаги долзаб масалаларни ҳал қилиш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.