Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 28 январь куни тайинланган ҳоким ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг бошлиғи Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Кенгаш томонидан лавозимида тасдиқланди. Айни вақтда сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилмоқда.

 

 

 

Шунингдек сессия давомида ўндан ортиқ масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Улар қаторида – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликдаги ишлари, ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти,  Тошкент шаҳар прокурорининг 2020 йилнинг тўртинчи чорагида пойтахт ҳудудида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи юзасидан ҳисоботи, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида 2020 йилнинг тўртинчи чораги давомида олиб борилган ишлари юзасидан маълумоти каби қатор масалалар ўрин олган.