Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бошланди.

Бугун, 15 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бошланди.  

 

Сессияда дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг "Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш юзасидан ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича мурожаат"и кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ишлари бўйича Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг ҳисоботи, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралда қабул қилинган 2310-III/КҚ-503-III-сонли Қўшма қарорига мувофиқ “Mening fikrim” веп-порталида 5000 дан ортиқ овоз тўплаган “Туман ва шаҳарларда янги яшил ҳудудларни яратиш ҳақида”ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш тўғрисида”ги ва бошқа қатор масалалар муҳокама этилади.