Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифалар бўйича Тошкент шаҳрида бажариладиган ишлар кўриб чиқилмоқда.

 

Шунингдек, йиғилиш давомида “Тошкент шаҳрида ижро интизоми ҳолати ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган иш режани тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2020 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси тўғрисида”ги масалалар ҳам муҳокама этилади.