Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия "2021 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида"ги масала кўриб чиқилмоқда. 

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан 2020 йилнинг ўн бир ойи давомида Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш ҳамда  Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ходимларга ўз вақтида ва белгиланган тартибда ойлик иш ҳақларининг тўланишида меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этилиши қандай таъминланганлиги муҳокама этилади.