Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессияси

Сессияда муҳим дастурлар ва ҳужжатлар ижросига доир ўндан ортиқ масалалар муҳокама қилинади.

Дастлаб 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи чоракдаги ижроси кўриб чиқилди.

Шунингдек, депутатлар пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратишда кўрилаётган чоралар, электр энегияси таъминотини яхшилашга қаратилган тадбирлар, ташқи реклама соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда қатор долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қиладилар.