Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма биринчи сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.

 

Сессия кун тартибидан ўндан ортиқ масалалар ўрин олган. 

 

Депутатлар дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида”ги масалани кўриб чиқмоқдалар. 

 

Шу билан бирга йиғилишда Тошкент шаҳридаги Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга доир Қонун ҳужжатлари ижроси,  пойтахтимиздаги коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг 2020-2021 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қатор масалалар муҳокама этилади.