Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси иш бошлади

Сессияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда.

Йиғилишда пойтахт ҳудудида 2020 йил 9 ойи мобайнида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи юзасидан Тошкент шаҳар прокурорининг ҳамда Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва карантин тадбирларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш ҳолати тўғрисида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботлари ҳам кўриб чиқилади.

Шу билан бирга сессия давомида Тошкент шаҳар коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг 2020-2021 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги амалга оширилаётган ишлари ҳам муҳокама этилади.

Сессия тафсилотларига яна тўхталамиз.