Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси давом этмоқда

 

ияда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган асосий натижалар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси,Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида “Янгиҳаёт индустриал парк” кичик саноат зонасини ташкил этиш масаласи муҳокама этилиши, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Тошкент шаҳар ҳудудий дастурининг 2020 йилнинг 9 ойи ижроси ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.