Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг  йигирма саккизинчи сессияси  бўлиб ўтди. Сессияда шаҳримиз ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, транспорт, йўл инфратузилмаси ва бошқа соҳаларга дахлдор ўндан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб Тошкент шаҳар прокурорининг 2019 йил ва 2020 йилнинг 10 ойида Тошкент шаҳрида мансабдорлик ҳамда коррупция жиноятларига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан ҳисоботи билан танишдилар.

Шунингдек, кун давомида “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 10 ойи давомида бажарилган ишлар ва 2021 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалари тўғрисида”ги масала ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 13 декабрдаги “Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмасини 2019-2030 йилларда ривожлантириш ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги 522/63-5-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили кўриб чиқилади.