Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси иш бошлади

Сессияда дастлаб “Тошкент шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилмоқда.

 

Шунингдек, йиғилиш давомида “Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг ижроси тўғрисида”ги, “Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳақида”ги ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

 

Депутатлар ушбу сессияда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши томонидан тақдим этилган “Шаҳар барча учун” қулай атроф-муҳит лойиҳасини ҳам кўриб чиқиб, ўз мулоҳаза ва муносабатларини билдирадилар.