ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ


Охирги пайтларда бир қанча ижтимоий тармоқларда “Tashkent city”да яна ишкал: битта “Love Story” учун юзлаб одамлар қувиб чиқарилди”, “Тошкент сити”да ишкал: битта “Love Story” учун юзлаб одамлар қувиб чиқарилди” каби хабарлар тарқалган эди.

Хусусан, Xabar.uz  расмий сайтида 2021 йил 31 августдаги “Тошкент сити”да яна ишкал: битта “Love Story” учун юзлаб одамлар қувиб чиқарилди” сарлавҳасида ёзилган: 

“Адолат” партияси депутати Обиджон Латипов Tashkent cityга пул тўлаб киргани, янги қурилган амфитеатрни томоша қилаётганда қўриқчилар асосли сабабсиз қувиб чиқарганини ёзди” хабари бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ўзининг расмий муносабатини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексининг 90-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2019 йил 
19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 
90-моддасини қўллаш ҳақида”ги 937-сон қарорига мувофиқ 6-Чўпонота округидан сайланган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Латипов Обиджон Асомудинович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 22 сентябрдаги 166/20-6-сон қарорига асосан депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.