Муҳтарам Президентимиз томонидан илк маротаба “Янги Ўзбекистон” газетасига интервью берилди

Муҳтарам Президентимиз томонидан  илк маротаба “Янги Ўзбекистон” газетасига интервью берилди. Интервьюда Республикамизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг бориши, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан мазкур интервью юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.Юртбошимиз томонидан билдирилган ҳар битта фикр асосланган, кенг мазмун моҳиятга эга эканлиги таъкидланди.