Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева  бошчилигида халқ депутатлари  маҳаллий Кенгашлар котибият мудирлари ва доимий комиссия раислари иштирокида маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш, Кенгашлар фаолиятида доимий комиссияларнииг ўрни ва ролини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.