Олий Мажлис Сенатининг XVIII ялпи мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

навбатдаги ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўтказилди.

Ялпи Мажлисда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор маъқулланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига асосан Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудуди чегаралари;

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар (шундан,  424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар (шундан,154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар (шундан, 578,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар (шундан,  

1 090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар (шундан,  

1 002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилгани маъмум килинди.