Сенат раиси онлайн-семинар ўтказмоқда

Сенат раиси онлайн-семинар ўтказмоқда

 

Айни вақтда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева раислигида маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раислари ҳамда котибиятлар мудирлари учун онлайн-семинар бўлиб ўтмоқда.

 

Семинарда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда уларнинг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низоми тасдиқланиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини  ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиққан вазифалар, Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги Президент маърузасидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий кенгашлар олдидаги вазифалар ҳақида сўз бормоқда.