Тошкенг шаҳар хокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида жорий йилдан электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг олтинчи сессиясида шу каби қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Артикходжаев олиб борган сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси жонли савол жавобларга бой тарзда кўриб чиқилди. Ер ажратиш бўйича қарор бериш, коммунал хизматлар, Халқ таълими тизими, газ таъминоти ва кўчалардаги бекатлар кўринишини каби бир қанча масалалар тартибга кўра муҳокама этилди. Маҳаллий ва хорижий ташкилотларни жалб қилган ҳолда “Sergeli Industrial Park” кичик саноат зонаси дирекциясининг бош режаси ишлаб чиқилиши қайд этилди. Шу ва бошқа яна бир қанча маблағ талаб этадиган лойиҳалар билан танишган депутатлар ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Кейинроқ ушбу сессиядан тайёрланган репортажимизни кўришингиз мумкин бўлади.