Тошкент шаҳар ҳокимининг мурожаати

Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси иш бошлади. Сессияда пойтахт ҳаёти ва турли соҳаларни ривожлантиришга оид ўндан ортиқ масалалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Кун тартибидаги биринчи масала “Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги мурожаати тўғрисида” бўлиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўз мурожаатида 2020 йил учун белгилаб олинган вазифалар ижроси, шунингдек, келгуси йилга белгиланган устувор масалаларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йилги инвестиция дастурига мувофиқ жами 1 млрд.496 млн. доллар шундан, 1 млрд. 190 млн. доллар тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилганлигини қайд этди. Шунингдек, 8 минг 444 та хонадондан иборат 125 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилганлигини маълум қилди