Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мутасаддилари ва фаолларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ««Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган бир гуруҳ мутасаддилар ва фаолларга «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди.

Улардан :

  • Азамат Зиё Хамид ўғли - Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати;
  •  
  • Рахмонов Шароф Диёрович - Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
  •  
  • Рахимова Дурдона Шукуруллаевна - Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
  •  
  • Исмаилхўжаев Ғани Учқунович - Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи;
  •  
  • Исматуллаев Лутфилла Нуриллаевич - Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғи;
  •  
  • Иминов Эркин Каримович - Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари;
  •  
  • Абдулазизов Абдурашид Абдуазим ўғли- Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибияти мудири;
  •  
  • Адилов Азизжон Зайниддинович - Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича котибияти бош мутахассиси.