Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ учинчи сессиясида Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Фозилжонова Нилуфар Ҳикматжоновна номзоди маъқулланди.

 

Нилуфар Фозилжонова 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

 

Ҳозирги вақтгача Мирзо Улуғбек тумани Мактабгача таълим бўлими мудири бўлиб ишлаган.